O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MADANIYAT VAZIRLIGI
NAMANGAN VILOYATI MADANIYAT BOSHQARMASI
Rasmiy web-sayt

    Namangan viloyati tarixi va madaniyati davlat muzeyida "Uztozlar" kuniga bag'ishlangan tadbir

    27 сентябрь, 2019 5 436 namangan Namangan yangiliklari

    2019-йил 27 сентябр куни Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида хам музейнинг  Тарих, Адабиёт, Маънавият, Санъат бўлимлари, Наманган шахар Халқ таълим бошқармаси, “Наманган ҳақиқати” ва “Наманган садоси” газеталари ҳамкорликда 1-октябрь  “Устоз ва мураббийлар куни”  муносабати билан “Устозларга эҳтиром” номли кўргазма ва “Машаққатли ва шарафли касб эгалари” мавзусида кўргазмали, маданий,  маърифий  тадбир ташкил этилди.

     

         Тадбирни Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи илмий ишлар бўйича директор ўринбосари М. Каримов очиб берди. Аввало тадбирга ташриф буюрган устоз ва мураббийларни байрамлари билан табриклаб, Ҳақиқатан ҳам, дунёдаги минг-минглаб касблар орасида иккита буюк касб – шифокорлик ва ўқитувчилик касби борки, улар, токи ҳаёт бор экан, ўзининг маъно-мазмунини ва олижаноблигини, аҳамияти ва ҳурматини ҳеч қачон йўқотмаслигини таъкидлаб ўтди.

    Халқимизда илм ўрганмоқ игна билан қудуқ қазишга қиёсланади. Кези келса, ҳаёт ва борлиқ моҳияти, сир-асрорларига бўйинг баробар китобларни ўқиб ҳам етиш мушкул. Бироқ илм ўргатмоқ захмати ундан-да машаққатли. Зеро, оқу-қорани фарқлай олмайдиган гўдак олимлик рутбасига етиши учун тахлам-тахлам китобларни ўқишнинг ўзи камлик қилади. Устоз бу ишга бутун борлиғини, меҳрини бахш этади.

     

    Дарҳақиқат, минглаб мурғак қалбларга оқу-қорани танитадиган, эзгулик ёғдусини бахш этадиган, келажакка тийрак нигох ташлашга ўргатадиган, ёшлар қалбида эртанги кунга қатъий ишонч уйғотадиган, шогирдлари учун ҳаётнинг аччиқ-чучук синовларида доимо ёрдамга шай турадиган, қоқилса - суяб, йиқилса – турғизадиган, ютуқларидан боладек қувонадиган ўқитувчи ва мураббийлар меҳнатининг ўлчови, қиёси йўқ.

     Музей фахрийси Э. Корабоев ўз хаётий тажрибалари асосида ўқувчиларга муаллимлик касбининг машаққатлари, ва юксак даражадаги шарафли касб эканлигини таъкидлаб ўтди.

     

    Тадбирга Наманган шахар 66-сонли мактабгача таълим муассасасининг  Хожиматова Сайёрахон раҳбарлигидаги “Камалак” гуруҳи ўзининг куй қўшиқлари билан кўтаринкилик улашишди. Сўнг Наманган шахар 50-мактаб ўқувчилари ўзлари тайёрлаб келган устозларга бағишланган шеър ва куй қўшиқлари билан тадбир иштирокчиларини баҳраманд этдилар.

    Тадбир сўнггида Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи жамоаси 1-октябрь “Устоз ва мураббийлар” куни билан тадбирга ташриф буюрган устоз ва фахрийларни табриклаб эсдалик совғаларини улашдилар. Сўнг музей илмий ходимлари томонидан барча иштирокчиларни музей кўргазма заллари бўйлаб саёхатга таклиф этилди.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать