Сирдарёда “Назм ва наво” концерти ўтказилди

    18 сентябрь, 2019 25 sirdaryo Sirdaryo vb yangiliklari

     

    Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Гулистон шаҳар 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби концерт залида Сирдарё вилояти маданият бошқармаси қошидаги Мақом ансамбли ҳамда вилоят Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда “Назм ва наво” концерти ўтказилди

    Концерт дастуридан миллий классик мусиқалари жой олган бўлиб, мусиқий асарлар жонли овозда ижро этилди.

    Концерт таомошасида Мақомчилар ансамбли ижросида Навий, Лутфий, Бобур, Машраб, Ҳислат, Аваз Ўтар ғазаллари асосида “Сараҳбори бузрук ва тароналари”, “Сафти ушшоқ”, “Кўрголи келдим” ҳамда яккахон ижрочилар Музаффар Умаров томонидан “Мужгонларинг””, Шоҳруҳ Абиев ва Тўлқин Бувраев ижроларда “Ошифта ҳол айлади” каби 15 дан ортиқ асарлар ижро қилинди. Тадбирда 50 нафар иштирокчи қатнашди.

    Тадбир сўнгида вилоят “Нуронийлар жамғармаси” кенгаши томонидан мақом ансамбили жамоасига ташаккурнома тақдим қилинди.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать