O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MADANIYAT VAZIRLIGI
NAMANGAN VILOYATI MADANIYAT BOSHQARMASI
Rasmiy web-sayt

    Namangan viloyatiga Ozarbayjon Respublikasidan delegatsiya tashrif buyurdi

    25 сентябрь, 2019 167 namangan Namangan yangiliklari

    Наманганда Ганира Пашаеванинг китоби тақдимоти бўлиб ўтди

    Таниқли озар шоираси Ганира Пашаеванинг “Оч, эшикни” номли китоби тақдимоти билан янада кўтаринкилик касб этди.

    Тўрақўрғон маданият марказида бўлиб ўтган тадбир аввалида таниқли шоира Хосият Рустамова ҳамда Озарбайжон Республикаси парламенти депутати, таниқли сиёсатчи хамда шоира Ганира Пашаева раҳбарлигидаги бир гуруҳ ижодкорлар вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров қабулида бўлдилар.

     

    Китобсевар наманганликлар севимли газета ижодкорларини, озар адабиёти вакилларини ўзгача тантанаворлик билан кутиб олдилар. Карнай-сурнайлар садоси Маданият маркази фойесидаги ёш мусиқачилари ижросидаги ўзбекча ва озарбайжонча куйларга уланди.

    Озарбайжонлик меҳмонлар билан талаба-ёшлар, кенг жамоатчилик вакилларидан иборат иштирокчиларнинг ижодий мулоқотини шоир Зиёвиддин Мансур бошқарди.

     

    Вилоят ҳокимининг ўринбосари Пахриддин Маткаримов, адабиётшунос олим ва таржимон Адҳамбек Алимбековлар газета ва унинг миллатлараро дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашдаги ўрни, хусусан, озарбайжонлик шоир ва ёзувчилар билан қадимий қадриятга айланган адабий дўстлик алоқаларимизнинг мустаҳкамланиб бораётганини эътироф этдилар.

    Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси Эрон адабиёт шўъбаси раҳбари, “Адабиёт” газетаси бўлим мудири Сервоз Хусайн ўғли, Озарбайжоннинг Тошкентдаги маданият маркази раҳбари Самир Аббосов, “Ижод” фонди вилоят бўлими раҳбари, шоира Гулчеҳра Зокироваларнинг газета ва китобхонлик, адабий ва абадий дўстлик мавзусидаги мулоҳазалари буюк бобокалонларимиз Навоий ва Фузулий, Бахтиёр Ваҳобзода ва Ғафур Ғулом, Хосият Рустамова ҳамда Ганира Пашаевалар ҳамкорлик анъаналарининг жаранги билан унутилмас мазмун касб этди.

     

    Озарбайжон Миллий Мажлиси депутати, Миллий Билимлар Академияси профессори, Евросиё Халқаро Изланишлар институти раҳбари, давлат ва жамоат арбоби Ганира Пашаева Ўзбекистоннинг наманганлик жонфидоларига ҳар икки давлат, ҳар икки халқ эзгулик йўлида дўст-қардош бўлиб ривожланаётганини мамнуният билан эътироф этди.

    Меҳмонлар Ибрат боғи мажмуасида бўлиб, музей ва мактаб ҳаёти билан танишдилар.

     

     Тўрақўрғон туман маданият марказида " Хуш келдингиз Озарбайжонлик дустлар" " Хуш келибсан китоблар дунёси" мавзусида учрашув ва маданий маърифий тадбир бўлиб ўтди.

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать