Мусиқа ва санъат мактаблари учун ўқув семинари ташкил этилди

    24 январь, 2018 1 007 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    Жорий йилнинг 15 январь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.Сайфуллаев ва вилоят ҳокими в.б Э.Солиев раҳбарлигида “2017 йилда маданият соҳасида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар” мавзусида бўлиб ўтган мажлис давомида Маданият вазири Б.Сайфуллаев томонидан вилоятдаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари учун ўқув семинари ташкил этиш ҳамда уларга услубий ёрдам кўрсатиш бўйича берган топшириқлари юзасидан 2018 йил 23 январь куни Жиззах шаҳар 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида вилоятдаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари раҳбарлари, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари ҳамда бош ҳисобчилари иштирокида “2017 йил давомида амалга оширилган ишлар тахлили ва келгусидаги истиқболли режалар” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.

    Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3022-сон қарори, 2017 йил 3 август куни Ўзбекистон ижодкор зиёлилари билан ўтказилган видеоселекторда белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси, Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар тахлилий  кўриб чиқилди.

      

    Семинарни вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Нурбеков кириш сўзи билан очиб, 2018 йил 15 январь куни ўтказилган Ҳайъат йиғилишида берилган топшириқлар ва уларнинг ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда зудлик билан амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгиланган муддатларда сифатли бажарилишини таъкидлаб ўтди.

    Кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан бошқарманинг таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бўйича бош мутахассиси А.Бегимқўлов сўзга чиқиб, болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини замон талаблари даражасига кўтариш, малакали кадрлар билан таъминлаш, мавжуд муаммо ва камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш ҳамда кадрларни салоҳиятини ошириш юзасидан малака ошириш курсларида доимий ўқитишни тизимли йўлга қўйилиши бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

      

    Шунингдек, семинарда болалар мусиқа ва санъат мактабларидан тушган талаб ва истакларни вилоят маданият бошқармаси ҳамда вазирлик доирасида ўз ечимини топиши, мактабларни босқичма-босқич ўқув қуроллари ва мусиқа чолғу асбоблари билан таъминлаш чораларини кўриш бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинди.

     

    Семинар давомида Жиззах шаҳар 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби бадиий жамоаси томонидан тайёрланган концерт дастури семинар иштирокчиларига намойиш этилди. Концерт дастурида ёш эстрада хонандалари, болалар рақс жамоалари, мусиқий чолғу ижрочиларининг чиқишлари томошабинлар олқишига сазовор бўлди.

         

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать