Бухоро вилояти Шофиркон туманида кўрик-танлов

    19 сентябрь, 2019 72 buxoro Buxoro vb yangiliklari

     

    2019 йилнинг 18 сентябрь куни Бухоро вилояти Шофиркон тумани “Нуронийлар” масканида ўтказилган “Нуроний куйлаганда” отахон ва онахонлар   Республика кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди.        Ушбу кўрик танловининг туман босқичини “Нуроний” жамғармаси раиси Б. Олимов ҳамда маданият бўлими мудири Ғ. Халиловлар кириш сўзи билан очиб кексаларимизга, нуронийларимизга, бугунги кунда Давлатимиз ҳамда муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирамонович томонидан  кўпгина имкониятлар яратилаётганлиги уларга бепул дори дармон тарқатилаётганлиги сихатгоҳларда улар бепул дам олаётганликлари ҳақида гапириб, номоддий маданий меъросимиз бўлган ижрочилик санъатини  қўллаб-қувватлаш ҳамда уни авлоддан –авлодга етказишда нуроний отахон ва онахонларимизнинг ўрни беқиёс эканлигини айтиб барча иштирокчиларга Ғ. Халилов омад тилади. Кўрик–танловда 15 нафарга яқин нуроний отахон ва онахонларимиз иштирок этишди. Танлов натижаларига кўра 1 ўринни туман маданият маркази иштирокчилари Ғуломжон Тўраев, Озода Раҳмонова, 2 ўринни Жўйрабод маданият маркази иштирокчиси Гулнора Муродова, Нурафшон маданият марказидан Қодир Жамолов, 3 ўринни Жўйнав маданият маркази Зубайда Болтаева, Жўйрабод маданият марказидан Бозорбой Очилов, Т. Ҳамид маданият марказидан Али Баҳромовлар дипломлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Иштирокчиларга нуроний жамғармаси ҳамда Либерал демократик партиясининг совғалари улашилди.   “Нуронийлар куйлаганда” Республика кўрик танловининг туман босқичи кўтаринки рухда ўтказилди.

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать