Бухоро вилоятида “Бешта муҳим ташаббус” амалида тадбир

    18 сентябрь, 2019 63 buxoro Buxoro vb yangiliklari

    2019 йилнинг 19 март куни Ўзбекистон  Республикаси Президенти Шавкат Мирамонович Мирзиёевнинг “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни амалга ошириш  “Ёшлар маданиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш  бўйича бешта  муҳим ташаббус” ни амалга ошириш тўғрисидаги ўтказилган видеоселектор баёни ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 17 сентябрь куни Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани 3 сонли Мактабгача таълим ташкилотида Мудира Рахматова Мухайё Шарифовна бошчилигида “Китоблар” тадбири бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда туман Ҳокимлиги, "Маънавият ва маърифат" ишлари бўйича бўлим раҳбари Ф. Тойирова, Ички ишлар бўлими  вакиллари, Туман М.Т.Б. вакиллари ҳамда Маданият бўлими ходимлари ташриф буюришди ва болажонларга китоблар совға қилишди. Тадбир давомида болажонлар ташриф буюрган меҳмонларга миннатдорчилик сифатида шеърлар, куй-қўшиқлар ижро этишди. Тадбир болаларга кўтаринки руҳ ва завқ баҳш этди.

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать