Бухоро вилоятида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш мақсадида кўргазма бўлиб ўтди.

    13 сентябрь, 2019 42 buxoro Buxoro vb yangiliklari

    Бухоро вилоятида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳамда дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш (ахборот технологиялари) бозорини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг 12 сентябрь куни Бухоро давлат университети биносида “Bukhara Software Expo-2019” кўргазмаси бўлиб ўтди. Бугунги кунда иқтисодиёт ва жамиятимизни ривожлантиришда ахборот-коммуникация технологияларининг роли ўта муҳимлиги айтиб ўтилди.  

    Ушбу кўргазмада иқтисодиётнинг барча тармоқлари, шу жумладан давлат бошқаруви, соғлиқни сақлаш, савдо, туризм, таълим, корпоратив бошқарув ва бошқа соҳаларда жорий қилиш учун мўлжалланган, илғор ва замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқилган компьютер дастурлари, веб-иловалар, мобил иловалар, веб-сайтлар ва бошқа ахборот технологиялари (дастурий) маҳсулотлари намойиш этилди. Кўргазма давомида барча корхона ва ташкилотлардан матбуот котиблари ташриф буюришди.

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать