Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали драма театри Фарғона вилоятида!

    19 январь, 2018 1 029 fargonavb Fargona vb yangiliklari

    Мусиқали драма жанрида саҳналаштирилган ушбу спектакль бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири бўлиб турган диний-экстремизм ва унинг аянчли оқибатлари ҳақида ҳикоя қилади.

    Спектакл намойиши олдидан театр директори Мирза Азизов бошчилигида жамоанинг бир қатор истеъдодли ёш актёрлари ҳамда устоз санъаткорлар сўзга чиқиб, театрнинг бугунги ёшлар ҳаётидаги аҳамияти, унинг жамиятда тутган ўрни ҳақида сўз юритдилар. Шунингдек, жамоанинг  театр санъатини Республика бўйлаб, шу жумладан Фарғона вилояти аҳолиси ўртасида кенг тарғиб қилиш борасида олиб бораётган ишларида яқиндан ёрдам кўрсатганликлари учун Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда Маданият бошқармаси раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини билдириб ўтдилар.

     

    Ўзбекистон Республикасида  хизмат  кўрсатган  артистлар  Турғун  Бекназаров, Мақсуда  Отажонова ҳамда актёрлар Алишер Йўлдошев, Феруза Мустафоева, Обид Аҳмедов каби профессионал ижодкорлар томонидан маҳорат билан ижро этилган роллар нафақат томошабинлар олқишига сазовор бўлди, балки вилоятимизда санъат оламига, хусусан, театр санъатига қадам қўяётган ёш ижодкорларга ўзига хос мактаб вазифасини ҳам ўтаб берди.

     

     

     

     Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали драма театри директори Мирза Азизов режиссёрлигида ёзувчи, драматург Қўчқор Норқобил асари асосида саҳналаштирилган “Дилдаги доғ” спектакли кўп йиллар давомида саҳналардан тушмай, ота-оналар, ўсиб келаётган ёшлар, жамиятдаги барча инсонлар учун турли хил зарарли иллатларга қарши янграгувчи огоҳлик қўнғироғи бўлиши шубҳасиз. 

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать