Халқаро ҳунармандчилик фестивали

    09 сентябрь, 2019 30 navoiy Navoiy vb yangiliklari

    2019 йилнинг 10-15 сентябрь кунлари Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида бўлиб ўтадиган “Халқаро ҳунармандчилик фестивали”га Навоий вилояти ижодий жамоаси қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

     “Нуржахон” фольклор ансамбли ҳамда “Истиқлол” халқ рақс ансамблидан ташкил топган ижодий жамоа фестивал доирасида Навоий ҳудудига хос бўлган миллий урф-одатлардан ташкил топган бадиий чиқишларни намойиш этади.

    Бундан ташқари навоийлик ҳунармандлар томонидан дунё узра тобора ном қозонаётган “Нурота кашталари”, “Ғозғон мармарлари” ҳамда ҳунармандчиликга оид турли буюмлар, чет эллик меҳмонлар ва республикадан ташриф буюрувчилар эътиборига ҳавола этилиши кўзда тутилган.

     Фестивал бўлиб ўтадиган повелёнда эса Навоий шаҳрига тегишли бўлган қисмида барпо этилган маданий мерос объеткларининг макетлари, савдо расталари ҳозирданоқ барчанинг эътиборини тортмоқда.

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать