Бухорода "Устозни ёд этиб" деб номланган адабий-мусиқий кеча бўлиб ўтди.

    07 сентябрь, 2019 35 buxoro Buxoro vb yangiliklari

    Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан,  "Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон" шиори остида ташкил этилган ва Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 5 ташаббусларидаги биринчи лойиҳани амалга ошириш мақсадида Бухоро вилояти Вобкент тумани 8 сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида марҳум севимли санъаткор Муҳриддин Холиқовнинг ёрқин хотирасига бағишлаб "Устозни ёд этиб" деб номланган адабий-мусиқий кеча бўлиб ўтди. Кечада  санъаткорни хотирлаб бир қанча фаҳрийлар санъат соҳасининг намоёндалари билан бир қаторда 420 нафардан ортиқ ёшлар ташриф буюрди. Унда иштирок этганлар ўзларининг ижобий фикрларини билдиришди. Кечадан кўзланган мақсад ёшларни санъатга бўлган муносабатларини, фикр ва ғояларини  янада бойитиб бориш ва янги истеъдодларни кашф этишдир. Учрашув охирида мактабдаги ВИА (вокал чолғу ансамбли) иштирокида Мухриддин Холиқовнинг қўшиқларидан консерт дастури намойиш этилди.

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать