“Гўзал ва бетакроримсан жонажон Ватан” мавзусида тадбир бўлиб ўтди

    07 сентябрь, 2019 58 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    2019 йил 6 сентябр куни Жиззах вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи тарих, табиат, санъат бўлими илмий ходимлари ҳамда Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним мактаб интернати билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 июлдаги №189-сонли қарори ижроси юзасидан 2-8 сентябр кунлари “Музейлар ҳафталиги” муносабати билан “Гўзал ва бетакроримсан жонажон Ватан” мавзусида тадбир ва “Юртим жамоли” музейга саёҳат ташкил  қилинди.

     

      Тадбирни санъат бўлими илмий ходими М.Дўлиева очиб берди. Ҳар бир тараққиёт сари одимлар экан, доимо тарихга назар ташлаб мавжуд урф-одатлар, анъаналар ҳамда қадимий ёдгорликларни ўрганишга ва сақлашга интилиши табиий. Бу борада эса музейларнинг ўрни беқиёс. Чунки улар ўтмишдан келган маданият, маърифат, табиат ёдгорликларининг яхлит тизимга солинган йиғиндиси бўлиб, амалдаги қонун-қоидага мувофиқ сақланади ва намойиш қилинади. Мамлакатимизда музейлар хафталиги ўтказилиши ёш авлодни дунёқараши кенг, мустақил фикрлайдиган, Ватанимиз ва халқимизга содиқ комил инсонлар этиб тарбиялашга кўмаклашади деб ўз сўзини якунлади.

     

     

     

    Шундан сўнг Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним мактаб интернати 7-синф ўқувчилари томонидан ватанимизни маҳд этувчи шеърий тўпламларидан айтиб ўтишди ва ўқувчилар музей бўйлаб  саёҳат қилишди. Музей ходимлари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать