Бухоро вилояти Қўғирчоқ театрининг 37 мавсум очилиши

    07 сентябрь, 2019 23 buxoro Buxoro vb yangiliklari

    2019 йилнинг 19 март куни Ўзбекистон  Республикаси Президенти Шавкат Мирамонович Мирзиёевнинг “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни амалга ошириш  “Ёшлар маданиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш  бўйича бешта  муҳим ташаббус” ни амалга ошириш тўғрисидаги ўтказилган видеоселектор баёни ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 6 сентябрь куни Бухоро вилояти қўғирчоқ театри  37  мавсумининг очилиши бўлиб ўтди. Тадбирда Умум-таълим ўрта мактаблари, Меҳрибонлик уйлари, Мактабгача таълим муассасалари болажонлари, Бухоро вилояти Мусиқали драма театри директори Г. Ҳусеновалар  ташриф буюрдилар.  Ушбу тадбирда вилоят Қўғирчоқ театри ходимлари томонидан “Нонни тепган қиз” спектакли ҳамда рақслар ижро этилди. Ушбу тадбир болажонларга манзур бўлиб, кўтаринки кайфият, қувонч тақдим этди.  

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать