“Мозий дурдоналари” мавзусида маданий тадбир

    05 сентябрь, 2019 13 sirdaryo Sirdaryo vb yangiliklari / Sirdaryo vb muzeylari

     

    Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллик байрамига бағишлаб, 2019 йил 5 сентябр  куни Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейида  “Мозий дурдоналари” мавзусида маданий тадбир амалга оширилди.

          Тадбирни Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи бош мутахассиси А.Норкулов очиб бериб, музейга ташриф буюрган меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллик байрами билан чин дилдан қутлади. Истиқлол йилларида Сирдарё вилоятида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари ва ислоҳотлар жараёни ҳақида сўзлади.

           Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи катта илмий ходими Р.Ходжамуротов, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллик байрамига бағишлаб ўтказилаётган “Мозий дурдоналари” мавзусидаги маданий тадбирнинг мазмун моҳияти ҳақида сўзлаб, музей бўлимларидан жой олган экспонатлар билан меҳмонларни яқиндан таништирдилар.

          Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар ва шу билан бирга улар музей залларидан жой олган тарихий экспонатлар билан яқиндан танишиб, керакли маълумотга эга бўлдилар.

          Тадбирда: жами: Сирдарё вилоят кўзи ожизлар жамияти кўзи ожизлар кутубхонасидан

    12 нафар иштирокчи, шундан 10 нафар ёшлар, 2 нафар кексаларнинг музейга бепул ташрифи амалга оширилди.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать