Мустақиллик олди концерти ўтказилди

    29 август, 2019 31 sirdaryo Sirdaryo vb yangiliklari

     

    Жорий йилнинг, 30 август куни юртимизнинг барча гўшаларида бўлгани сингари Гулистон шаҳар А.Навоий номидаги “Билимдонлар маскани”да ҳам энг улуғ, энг азиз байрамимиз бўлмиш Мустақиллик айёми катта шодиёналар билан нишонланмоқда.

    Концерт дастурини Ховос тумани маданият маркази тўгарак етакчилари ва тарбияланувилари тақдим қилишди.

     Саҳна узра Ўзбекистон мадҳияси янгради. Тадбирда улуғ аждодларимизнинг бой мероси рамзий чиқишлар орқали ифодаланди. Ўтган йигирма саккиз йиллик мустақил тараққиёт даврида эришилган натижалар, ислоҳотлар самараси, халқимизнинг тинч, осуда ҳаёти жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик фазилатлари, миллий ва умумбашарий қадриятларга уйғун ҳолда акс эттирилди.

    Байрам олди концертида ёш эстрада хонандалари Фурқат Тўйчиев, Мадина Бегалиева, Ҳусан Кучмурадовлар ижросида куй қўшиқлар ижро қилинди.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать