“Музейлар бой тарихимиз ва бетакрор маданиятимиз хазинаси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди..

    06 сентябрь, 2019 65 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    Юртимизда ёшларни халқимизнинг бебаҳо маданий мероси, миллий ва умумбашарий қадриятлари, илм-фан ёдгорликлари, санъат асарлари билан яқиндан таништириш, уларда Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат туйғусини мустаҳкамлашга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 июлда “Давлат музейларининг болалар ва уларнинг ота-оналарига очиқлигини таъминлаш чора тадбирлари тўғрисида”ги 189-сонли қарори билан Ўзбекистондаги идоравий буйсунишидан қатъий назар барча давлат музейларининг болалар ва уларнинг ота-оналарига очиқлигини таъминлаш мақсадида давлат музейларига 18 ёшгача бўлган болаларга ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари, барча аҳолига Фан ва маданиятни ривожлантириш, айниқса, ёшларга ватанпарварлик, тарихимиз ва буюк аждодларимиз мероси билан фахрланиш туйғусини кучайтириш мақсадида ҳар йили 2-8 сентябр кунлари ўтказиладиган “Музейлар ҳафталиги” доирасида бепул кириш тартиби жорий этилган. 2019 йил 6 сентябр куни Жиззах шаҳар 10-сон умумтаълим мактабининг 2-3 синф ўқувчилари билан ҳамкорликда “Музейлар бой тарихимиз ва бетакрор маданиятимиз хазинаси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

     

     

    Давра суҳбатини музейнинг илмий ходими Н.Муҳитдинова очиб берди.У ўз сўзида Истиқлол даврида ёш авлодни буюк аждодлар руҳига ҳурмат-эҳтиром, ўз туғилиб ўсган юртига меҳр-муҳаббат, ватанпарварлик руҳида тарбиялашда музейлар энг катта тарбия мактаби эканлигига алоҳида эътибор берилганлиги, кўплаб музейлар бунёд этилгани, мавжуд музей кўргазмалари эса, қайтадан тикланаётганлигини айтиб ўтди. Бахт ва баҳор, шодлик куйчиси Ҳамид Олимжон ва шеъриятимиз маликаси Зулфияхонимнинг ҳаёти ва ижоди, ёзган асарлари ҳақида, ХIХ- ХХ асрга оид бўлган уй-рузғор буюмлари ҳақида маълумот бериб ўтди. Ҳамид Олимжон ва Зулфия филиали ходими Элнора Раимова томонидан “Ҳўжа Нуриддин” мадрасаси ҳамда кўргазмадаги экспонатларга тушунтириш ишлари олиб борилди. Давра суҳбати қизиқарли ва мазмунли тарзда ўтди. Давра суҳбатида 120 нафар ўқувчилар иштирок этди.

            

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать