O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MADANIYAT VAZIRLIGI
NAMANGAN VILOYATI MADANIYAT BOSHQARMASI
Rasmiy web-sayt

    Namanganda Mustaqillik tantanalari 2019

    02 сентябрь, 2019 157 namangan Namangan yangiliklari

     

     

     

     

     

     

     

     

    Мустақиллик байрами муносабати билан Наманган шахрида тантаналарнинг “Ёрқин томошаси” – катта байрам мушакбозлиги уюштирилди.

    Вилоят хокимлиги томонидан ташкил этилган байрам салютига Наманган аҳлининг катта қисми жонли гувоҳ бо‘лишини таъминлаш учун мушакбозлик “Афсоналар водийси” боғида ўтказилди.

    1 сентябрь куни соат 21:00 да Наманган осмони узра Истиқлол байрами шарафига ёғду сочган фейерверкларни томоша килиш учун юз мингдан зиёд хамюртларимиз йиғилишди.

    Байрам шукухини, халқнинг жўшқин ва хуррам кайфиятини янада орттирган мушакбозлик, давом этаётган Мустақиллик байрами тантаналарининг бир бўлагига айланди.

    Байрам муносабати билан кетма кет залплар билан турфа ранглардаги 1150 та  мушак отилди. Энг кучли салют эса баландлиги 300 метрдан ошди. Йиғилганлар бундай завқли байрам тухфаси учун вилоят хокимлигига ўз ташаккурларини қарсаклар билан изҳор килдилар. Айниқса бундай тантанага ҳамоҳанг равишда маданият бошқармаси томонидан ташкиллаштирилган концерт дастурлари халқимизга ўзгача байрамона кайфият бағишлади.

    Наманганда Мустақиллик байрами давом этмоқда !!!

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать