14 январ Ватан ҳимоячилари куни

    15 январь, 2018 480 buxoro Buxoro vb yangiliklari

    Жорий йилнинг 14 январ куни Бухоро вилоят мусиқали драма театрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф-5135-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида 14 январ Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбийлар иштирокида байрам дастури ташкил қилинди.

    Байрам дастурида вилоятнинг таниқли эстра хонандалари, 1, 5-сон БМСМлар ўқувчилари ҳамда бадий жамоалар ижодий бирлашмасининг раққоса қизлар жамоаларининг чиқишлари байрамга ўзгача шукуҳ улашиб томошабинларга бирдай манзур бўлди.

    Шунингдек Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти Мардон Мавлонов ташриф буюриб ҳарбийларимизга бўлган ҳурматини Ватан ҳақидаги қўшиқлари орқали изҳор этди.

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать