“Миллий армиямиз-ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир!”

    15 январь, 2018 398 buxoro Buxoro vb yangiliklari

    2018 йил 13 январ куни Шофиркон туманидаги 9-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 26 йиллиги ва 14-январ Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб, “Миллий армиямиз-ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир!” номли байрам тадбири ташкил қилинди.

    Тадбирда “Бинафша” ашула ва рақс халқ дастаси, “Халқ” театри жамоаси ўзларининг дастурлари билан иштирок этиб томошабинларни хушнуд қилдилар.

    Шунингдек 9-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари, баркамол авлод маркази ўқувчилари ўзларининг ажойиб мусиқий дастурлари билан тадбирга ўзгача файз улашдилар. Эстрада хонандалари Б.Эрдонов, Д.Эрдонов, И.Садриев, Ф.Рўзиев, Ш.Ғаффоров, А.Саксановлар томонларидан ижро этилган қўшиқлар барчага байрам кайфиятини улашди.

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать