Бухоро вилояти Вобкент туманида мустақиллик байрам тантанаси

    29 август, 2019 57 buxoro Buxoro vb yangiliklari

    Жорий йилнинг 28 август куни Бухоро вилояти  Вобкент тумани Ёшлик марказий ўйингоҳида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати  билан туман ҳокимлиги, Маданият бўлими, халқ таьлими ва мактабгача таълим бўлимлари, 8  сон болалар мусиқа ва санъат мактаби, Ўзбекистон Ёшллар иттифоқи туман кенгаши, жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида "Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!" шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда туман Маданият бўлими қошида ташкил этилган "Бойчечак" болалар, "Парвоз" ўсмирлар, "Ифтихор" ёшлар ижодий жамоаларининг ҳисобот концертлари ўтказилди. Туман аҳолисини байрам билан қутлаш учун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Анвар Санаев ўзининг куй ва қўшиқлари билан ҳаммага кўтаринки кайфият улашди. Тадбирда 2000 нафардан ортиқ туман аҳолиси иштирок этди.

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать