“Гўзал ва бетакроримсан жонажон - Ватан” мавзусида тадбир ва “Юртим жамоли” мавзусида фото кўргазма ташкил этилди.

    21 август, 2019 349 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    2019 йил 20 август  куни Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи тарих, табиат санъат бўлимлари,  Шароф Рашидов ёдгорлик музейи ходимлари ва Шароф Рашидов тумани “Жиззах санаторияси” билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги олдидан “Жонажон Ўзбекистон – мангу бўл омон” шиори остида “Гўзал ва бетакроримсан жонажон - Ватан”  мавзусида тадбир ва “Юртим жамоли” мавзусида фото  кўргазма ташкил этилди.

     

    Тадбир Вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи табиат бўлими бошлиғи Г.Мелиева  томонидан олиб борилди ва тадбирни очиб бериш учун музейнинг бош муҳофизи Ф.Мўминжоновага ва сектор мудири Б.Синдороваларга сўз берилди. Улар ўз сўзида бу қутлуғ сана муносабати билан тадбир  қатнашчиларини муборакбод этиб ҳамда юртимизнинг барча гўшаларида кенг тайёргарлик билан ўтказилаётганини таъкидлашди ва ҳозирги кунда давлатимиз томонидан маданият соҳасига катта эътибор қаратиб келинаётгани ҳақида айтиб ўз сўзини якунлади.

     

    Шундан сўнг Жиззах санаторияси маънавият ва маърифат ишлар бўйича ўринбосари С.Ҳазратқуловага сўз берилди. Мамлакатимиз истиқлолини, у билан боғлиқ тарихий сана ва воқеа-ҳодисаларнинг моҳиятини чуқур англаш ва қадрлаш, ҳар томонлама муносиб нишонлаш ижтимоий-сиёсий ва маънавий ҳаётимизда алоҳида муҳим ўрин тутади. Бугун туман-шаҳарларимиз қиёфаси кўз юмиб-очгунча ўзгармоқда. “Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ” дастурларига биноан бутун Ўзбекистоннинг чиройи янада очилиб бормоқда. Ватанга садоқат ҳисси нафақат бунёдкорлик, балки спорт, адабиёт, санъат, интелликтуал кураш майдонларида ҳам намоён бўлмоқда. Буюк келажакни қуришга мустақиллик асосидагина эришамиз деб ўз фикрларини билдирди.

     

    Тадбирда Ш. Рашидов тумани 14-сонли МТМ тарбияланувчилари, Ўзбек давлат  Филармонияси вилоят бўлими хонандалари А.Рахматуллаев ва И. Ҳаджановалар ташриф буюриб, улар томонидан  рақс ва кўй қўшиқлар гулдастасидан жамланган бадиий композитцияларлардан иборат чиқишлар қилинди.

     

     

     

    Шундан сўнг музей ходими Н.Тўйчиева томонидан “Жоним ичра жонимдурсан - Ўзбекистон” шеъри ҳамда Г.Фаттоҳова томонидан Мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишланган маърузалар ўқиб эшиттирилди.

    Тадбирда музей ходимлари томонидан XIX-XX асрларга мансуб бўлган, аёллар томонидан кийилган кийимлар кўргазмаси намойиш этилди.

     

     

     

     Тадбир якунида ташриф буюрган меҳмонлар томонидан шўх-куй қўшиқларга рақслар ижро этилди.

           

     

           

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать