Чироқчи туманида “Ўзбекистон-ягона Ватаним, миллий армия-фахрим” шиори остида кураш ва купкари ўйинлари ҳамда концерт дастури ташкил этилди

    13 январь, 2018 297 qashqadaryo Qashqadaryo yangiliklari

     

    Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги ҳамда 14 январ–Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан 2018 йил                12 январ куни Чироқчи тумани, Хайиткул қишлоғида “Ўзбекистон-ягона Ватаним, миллий армия-фахрим” шиори остида кураш ва купкари ўйинлари хамда концерт дастури намойиш этилди.

    Кураш ва купкари ўйинларига 50 дона гилам, 20 та телевизор, 10 та хукиз, 7 та туя, 30 та қучқор, 20 та уяли алоқа телефонлари хамда кўплаб қимматбахо совғалар  ғолиб ва совриндорларга топширилди.

    Мусобақа  якунида  Қарши шахридан ташриф буюрган Тохир ва Зухра жуфтлиги хамда “Шухрат” медали соҳиби Умриузоқ Қувватов,                   Тошкент шаҳридан ташриф буюрган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тошпўлат Маткаримов ҳамда туманнинг истеъдодли хонандалари томонидан концерт дастури намойиш этилди.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать