“Аждодлар мероси ибрат мактаби”

    13 январь, 2018 257 qashqadaryo Qashqadaryo yangiliklari

    Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги ҳамда 14 январ – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан 2018 йил             12 январь куни  Қарши туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида          Қарши туман ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, Қарши туман маданият бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими ҳамда “Нахшаб” рўзномаси билан  хамкорликда “Аждодлар мероси ибрат мактаби” шиори остида Картэ-до, Қўл жанги,  100 метрга югуриш, Арқон тортиш, Турникка тортилиш, Волейбол, Шахмат-шашка, Кураш бўйича спорт мусобақалари ташкил этилди.

            Спорт мусобақасининг очилиш маросими Гимнастика жамоасининг ажойиб кўргазмали чиқишлари билан бошланди.

            Тадбир якунида Қарши туман маданият бўлим қошида ташкил этилган “Чўл-чамани” ашула ва рақс халқ ансамбли жамоасининг концерт дастури намойиш этилди.  

            Мусобақа ғолиб ва совриндорларига Қарши туман ҳокими Ғ.Бегалиев томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар топширилди.

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать