“Қораобдол чеварлари”

    19 август, 2019 52 jizzax Jizzax vb yangiliklari

          2019 йил 16 август куни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллиги арафасида Фориш тумани Қораобдол маҳалласи 2 сектор худудидаги “Қораобдол чеварлари” тикувчилик цехи фойдаланишга топширилди.

     

         Тантанали маросимда туман прокурори Мирзараҳим Отақулов, туман фуқаролик суди раиси Луиза Халитова ва меҳнат фахрийлари Эркин Қозоқов, Улаш Хўрозовлар сўзга чиқиб муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббуснинг бири бу хотин-қизларни иш билан таъминлаш ва бу борада туманимизда ҳам қатор хайрли тадбирлар амалга оширилиб маҳалладаги хотин-қизларни иш билан таъминланётганини таъкидлаб, барчани тантанали маросим билан қизғин муборакбод этишди.

     

     

     

        Тадбир муносабати билан Маданият бўлими бадиий хаваскорлари ижросидаги она Ватанни, тинчлик ва ободликни мадҳ этувчи концерт дастури намойиш этилди.

     

     

     

         Шунингдек тадбир доирасида ёшлар ўртасида 5та муҳим ташаббусни ўзида қамраб олган танловлар яъни шахмат-шашка, рассомчилик, спортнинг кураш тури бўйича мусобақалар ҳам ташкил этилди.

     

     

          Танловларда фаол иштирок этган ва ғолиб бўлган иштирокчиларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать