“Зомин” номли болалар оромгохида кўчма кўргазма ташкил қилинди

    16 август, 2019 79 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    Жорий йилнинг 15 август куни Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи,  Зомин туман “Тарих” филиали  ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14-мартдаги  “Хуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликга қарши курашиш тизимини  янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-2833-сонли қарорининг 3-иловаси билан “Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш хақида” ги 360-сонли қарорининг ижросини  таъминлаш юзасидан, миллий ғоя маънавий-маърифий ишларни чуқур ўрганиш мақсадида музейдаги асори атиқаларни халқ оммасига намоиш этиш ва уни чуқур ўрганиш мақсадида келажак авлод таълим ва тарбия хамда дам олиш оромгохларида дам олаётган болаларнинг бўш вақтларини  самарали  ўтқазиш мақсадида  “Зомин”  номли  болалар оромгохида  кўчма кўргазма ташкил қилинди.

     

     

     

    Музей ходимлари томонидан кўчма кўргазмага қўйилган экспонатлар хақида маълумат бериб борилди, Зомин тарихи хақида, қадимги асори атиқалар тўғрисида, миллий ғоя, маънавий-маърифий ишларни чуқур ўрганиш мақсадида музейдаги асори атиқаларни халқ оммасига намойиш этиш ва уни чуқур ўрганиш мақсадида тарғибот –ташвиқот ишлари юзасидан болаларга маълумотлар бериб ўтилди.

     

     

    Тадбир сўнгида катта экранда мониторинг орқали Зомин воҳаси хамда музей экспозиция залларидан ўрин олган экспонатларнинг таърифлари келтириб ўтилган кўрсатув намоиши бўлиб ўтди.

                                                                

     

     

     

             

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать