“Келажакка мустаҳкам замин” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

    16 август, 2019 65 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    2019 йил 15 август куни  Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи Шароф Рашидов ёдгорлик филиали ходимлари ҳамда Жиззах шаҳар Учариқ МФЙда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Хуқуқбузарликлар Профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833-сонли қарорининг 3-иловаси билан “Вояга етмаганлар ишлари буйича идоралараро комиссиялар тўғрисида”ги 360-сонли қарор ижросини таьминлаш юзасидан “Келажакка мустаҳкам замин” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

     

          Давра суҳбатини Учариқ МФЙ раиси  Н.Азимов очиб берди. У ўз сўзида 2019 йилда маҳаллада бўлиши керак бўлган ишлар юзасидан ва маҳалла тозалиги, махалла аҳолисини қийнаётган газ, сув, электр энергияси қарздорликларини бартараф қилиш, махалла ариқлари ва чиқиндиларни тозалаш, кам таъминланган оилаларга қўлдан келганча кредит масалаларини кўриб, уларни шароитларини яхшилаш ва маҳаллада яшаётган ахолини яшаб турган уйини кадастр хужжатларини маҳалла ходимлари ва давлат ташкилотларига қарашли раҳбарлар билан иш олиб бориш, махаллада камчиликларни бартараф қилиш масалалари кўриб чиқилди.

     

           Шундан сўнг М.Ф.Й хотин қизлар ишлари бўйича муовини Л.Раззақовага сўз берилди. У ўз сўзида маҳалла аёллари  соғлиғини мустахкамлаш, соғлом оила турмушини яхшилаш, ўсиб келаётган ёш авлодни соғлом ўсиши учун маҳаллага қарашли поликлиника текширувларида барча оила аьзоларини жалб қилиш учун керакли маслаҳатларини берди ва М.Ф.Й профилактика инспектори ёрдамчиси: Д.Хамдамов ҳам ўз фикрини билдириб ўтди. Махаллада балоғат ёшидаги ўсмирлар ўртасида жиноятчилик, тарбияси оғир ўсмирларни ота-онаси билан яқиндан мулоқат олиб бориш, тартибга чақириш, юзасидан чора-тадбирлар олиб боришда, оқсоқолларни ўрни ва вазифалари юзасидан ўз фикрини билдирди.

     

     Тадбир давомида Шароф Рашидов ёдгорлик филиали бўлим бошлиғи М.Абдимуратов бугунги кунда музей фаолиятида катта янгиликлар юзасидан Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан ва маданият Бош Вазири Б.Сайфуллайев томонидан қилинаётган ишлар олиб борилаётган ислохотлар юзасидан бажарилган ишларни амалга ошрилган музей ходимлари томонидан тадбиқ қилинаётган ва камчиликларни бартараф қилишда оммавий ахборот ва телевединияда ёритилаётган кенг кўламдаги ишлар юзасидан ўз фикрларини билдириб махалла оқсоқолари махаллада яшовчи катта ва кичик ёшдаги ахолини музейга жалб қилиш ва музей илмий ходими томонидан тайёрлаб келган “Келажакка мустаҳкам замин” мавзусидаги маърузасини ўқиб эшиттирди.   

       

            

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать