Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев мустақилликнинг 28 йиллигини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади.

    16 август, 2019 73 qashqadaryo Qashqadaryo yangiliklari

    Президент мустақилликнинг 28 йиллигини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади

    Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8 июль куни давлат мустақиллигининг 28 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги қарорни имзолади, дея хабар қилди ЎзА.

    Ҳужжат билан давлат мустақиллиги байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика комиссиясининг таркиби тасдиқланди.

    Комиссияга бир ҳафталик муддатда «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини ишлаб чиқиш топширилди.

    Ушбу дастурда 2017−2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, шунингдек, «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» давлат дастури, «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла», «Ҳар бир оила — тадбиркор», «Ёшлар — келажагимиз», «Беш ижобий ташаббус» каби муҳим дастур ва режалар доирасида олиб борилаётган туб ислоҳотларнинг маъно-мазмуни ва руҳи мужассам этилишига алоҳида эътибор қаратилади.

    Комиссияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Мустақиллик байрамига бағишлаб аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маърифий учрашувлар, очиқ мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, долзарб мавзулар бўйича фикр алмашувлар, маданий тадбирларни самарали ўтказиш мақсадида таниқли олимлар, ижодкор зиёлилар ва санъаткорлардан иборат тарғибот гуруҳлари ташкил этилади.

    Байрам арафасида истиқлолни тараннум этадиган энг яхши қўшиқ ва мусиқа асарлари учун «Ягонасан, муқаддас Ватан!» республика танловининг якуний босқичи ҳамда «Энг улуғ, энг азиз», «Ранглар жилосида — она диёр», «Ватан учун яшайлик!» каби анъанавий кўрик-танловлар ўтказилади.

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать