Чин санъат тил миллат танламас

    15 август, 2019 80 navoiy Navoiy vb yangiliklari

    Азал-азалдан санъат ва маданият инсон тафаккури, маънавияти, қалбини тарбияловчи муҳим омил, халқлар ҳамда миллатлараро узулмас кўприк бўлиб хизмат қилган. Санъатга ошуфта қалблар ҳеч қандан таржимонларсиз бир бирларини тушина олишган ва бугунги кунда ҳам ушбу жараёнлар давом этиб келмоқда.

     

    Республикамиз мустақилликга эришгач, энг аввало дунё мамлакатлари билан дўстлик, биродарлик ришталарини боғлади. Айниқса сўнги йилларда ушбу биродарлик алоқалари янада кучайди. Бунинг яна бир исботи сифатида жорий йилнинг 14 август куни Навоий вилоятига Қозоқистон Республикаси Қизилўрда вилоятининг ижодий жамоасининг ташрифида кўришимиз мумкин.

    Ўзбекистон Республикасида Қозоқистон йили кунлари муносабати Навоий шаҳридаги “Фарход” маданият саройида Қизилўрда ваилояти Филармониясининг симфоник оркустори, раққосалари, опера ижрочилари томонидан ташкил этилган

     

    Гала концнрти ташриф буюрган томошабинларнинг энг нозик қалб торларини черта олди. Айниқса қардош Республика вакиллари томонидан ижро этилган ўзбек куй ва қўшиқлари, раққоса қизларнинг ўзбек рақсини маромига етказиб хиром айлашлари яна бир бора чин санъат тил, миллат, танламаслигининг яққол исботи бўла олди.

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать