Жиззах вилояти маданияти ва тарихи давлат музейи

    Ish kunlari:

    Душанбадан Шанбагача

    Ish telefoni:

    +99897 793-88-29

    Email:

    jizv_uum@madaniyat.uz

    Web sayt:

    -

    Manzil:

    Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 4-уй

    To'liq ma'lumot:

    ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ ТАРИХИ ВА МАДАНИЯТИ ДАВЛАТ МУЗЕЙИ

     

     

        Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлигининг 1986 йил 10 сентябрдаги  №-465 сонли қарорига асосан, Жиззах вилоят Ўлкашунослик музейи ташкил топди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг 2017 йил 11 декабрдаги №-975 сонли қарорига асосан, Жиззах вилоят Ўлкашунослик музейи тугатилиб, Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ташкил топди. Музейнинг умумий экспонатлари сони- 23089 та.

         Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи санъат, табиат, тарих бўлимлари, ҳамда Шароф Рашидов ёдгорлик филиали, Ҳамид Олимжон ва Зулфия филиали ва Зомин туман тарих филиалларидан иборат бўлиб бу бўлим ва филиалларда  вилоятимизнинг бетакрор санъати, табиати, тарихини ёритувчи экспонатлар намойиш этилмоқда.

          Умумий экспонатлар сони- 23 089 та.

          Асосий фондда- 13968 та. 

          Ёрдамчи фондда- 9054 та.

       

    ШАРОФ  РАШИДОВ ЁДГОРЛИК  ФИЛИАЛИ

     

    Шароф Рашидов ёдгорлик  филиали  Жиззах вилоят ҳокимининг 1992йил 7 майдаги 127-Ф-сон фармойиши асосида ташкил қилинган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида” ги  ПҚ-2854 қарори асосида музейда таъмирлаш ишлари олиб борилди. Музей кўргазмаси қайта жихозланди.

    Музейнинг кўргазма майдони -170,4.кв.м

    Умумий экспонатлар сони-2801 та.

    Асосий фондда-2089 та.

    Ёрдамчи фондда-712 та  экспонатлари мавжуд.

         

     

    ҲАМИД ОЛИМЖОН ВА ЗУЛФИЯ ФИЛИАЛИ

     

       Ўзбекистон Маданият Вазирлигининг 1988 йил 30 декабрдаги қарорига асосан, Ҳамид Олимжон ва Зулфия музейи ташкил этилган. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 январдаги “Жиззах вилоятини ижтимоий – иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури тўғрисида” ги 19–сон қарори асосида “Хўжа Нуриддин” мадрасасида  “Таъмир обида сервис” МЧЖ томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилди. Таъмирлаш ишлари якунидан сўнг Ҳамид Олимжон ва Зулфия филиали мадрасага кўчирилди.

         Кўргазма майдони 200 м.кв..

         Бўлим фаолияти  янада жонлантирилиб  Ҳамид Олимжон ва Зулфия ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ бўлган янги-янги  экспонатлар билан бойитилди.    

          Умумий экспонатлар сони-2107 та.

          Асосий фондда-1696 та.

          Ёрдамчи фондда-541 та.


     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать