“Сирдарёнинг бой тарихига назар” мавзусида” кўчма кўргазма

    06 август, 2019 22 sirdaryo Sirdaryo vb yangiliklari

    Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5та муҳим ташаббус”лари ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 2-6август  куни, Жиззах вилояти, Фориш тумани, Фориш тоғ харбий полигонида Сирдарё вилоят ҳокимлиги, Сирдарё вилоят мудофа ишлари бошқармаси, Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейижамоаси ҳамкорлигида  “Сирдарёнинг бой тарихига назар” мавзусида” кўчма кўргазма ташкил этилди.

    2019 йил 19 июль куни, Жиззах вилояти, Фориш тумани, Фориш тоғ харбий полигонида “Сирдарёнинг бой тарихига назар” мавзусида ҳарбий хизмат вазифасини ўтаётганёш офицер ва аскарларСирдарё вилоят тарихи, Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ҳамда Сардоба туманида жойлашган  “Ёғочли Сардоба” сув сақлаш гумбазининг фотосуратлари намойиш этилди.. Тадбирда  Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи директори сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5та муҳим ташаббус” ҳақида маълумот бериб, Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейинингфаолияти, музейидан жой олган экспонатлар, кўргазмалар, музей ходимлари томонидан Кўҳна Ховос ва Катта қиз тепаликларида  олиб борилган илмий тадқиқот ишлари ҳақида сўзлаб берди. Ватанимиз ҳимоячиларининг саволларига атрофлича жавоб бериб ўтди. Ватанимиз посбонларигаСирдарё тарихига оид бўлган экспонатлар, музей ҳақида маълумотлар ва музей томонидан олиб борилган илмий тадқиқотлари ва фото суратлар билан  яқиндан таништириб берди. Тадбирда Сирдарё вилоят ҳокимлиги, Сирдарё вилоят мудофа ишлари бошқармаси,  Сирдарё вилоят тарихи ва  маданияти  давлат  музейи  ходимлари ва харбий қисм зобид ва аскарлари иштирок этдилар.

    Тадбирда жами: 74  нафар иштирокчи харбий хизматдаги зобит ва аскарларва музей ходимларидан иштирок этдилар.  

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать