“Инвестицион ғоялар йўлида юксалиш” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

    08 август, 2019 45 jizzax Jizzax vb yangiliklari

           2019 йил 8-август куни Жиззах вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи тарих, табиат, санъат бўлими илмий ходимлари ва Жиззах шаҳар “Обод” МФЙ билан ҳамкорликда “Инвестицион ғоялар йўлида юксалиш”  мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

     

           Давра суҳбатини маҳалла хотин-қизлар бўйича маслаҳатчиси З.Мусратова очиб берди ва  Жиззах шаҳар “Обод” маҳалла раиси О.Хайдаров сўз берилди. Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқимиз томонидан қўллаб-қувватланаётгани баробарида аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириб, эртанги кунга ишончни мустаҳкамламоқда.  Инвестиция – бу иқтисодиётнинг юраги. Инвистиция билан бирга турли соҳа ва тармоқларга янги  технологиялар, илғор тажрибалар, юксак малакали мутахассислар кириб келади, тадбиркорлик жадал ривожланади деб ўз сўзини якунлади.

     

         Шундан сўнг Жиззах вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи санъат бўлими бошлиғи Н.Тўйчиевага сўз берилди. Мустақиллик йиллари юртимизда ҳар қайси йилга аниқ бир ном бериб шу асосда махсус давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш яхши анъанага айланди. Ҳар бир юртдошимиздан тараққиётимизга хизмат қиладиган ташаббуслардан ортда қолмай, мавжуд илмий ва янги ғоялар, технологиялар асосида иш юритишга ҳаракат қилиш тақозо этилади. Илғор технологияларни жорий этиш воситасида янги иш ўринлар яратилади. мамлакатимизда янада рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқариб, жаҳон бозорига янада кенг йўл очилади деб ўз сўзини якунлади ва музейлар ҳақида ҳам қисқача маълумот бериб ўтди.

     

       Шундан сўнг маҳалла фаолларидан М.Охуновага сўз берилди. Ўтган давр биз учун ғоят муҳим бир ҳақиқатини такрор ва такрор тасдиқлаб бермоқда. Асосий мақсадимиз одамларга барча зарур қулайликлар яратишдир. Барча сайъи ҳаракатларимиз замирида халқимизни рози қилиш мақсади мужассамдир деб ўз сўзини якунлади.    

    Давра суҳбати мазмунли ва қизиқарли  ўтди.

    Давра суҳбатида 15 та  иштирокчи қатнашди.

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать