“Шеъриятга ошно бўлган асло кам бўлмайди” шиори остида “Шеърхонлик танлови” ташкил этилди

    08 август, 2019 517 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    Жорий йилнинг 7 август куни Фуқороларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Жиззах вилояти Кенгаши ташаббуси билан Маҳалла маркази биносида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини 28 йиллиги муносабати билан “Шеъриятга ошно бўлган асло кам бўлмайди” шиори остида “Шеърхонлик танлови” ташкил этилди унда  Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи Шароф Рашидов филиали ўз кўргазмаси билан иштирок этди.

     

    Тадбир олдидан иштирокчилар, ташкил этилган кўргазмалар залида “Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон” номли кўргазмага таклиф этилди. Унда Ш.Рашидов музейи илмий ходимлари Ш.Қурбонова ва Г.Фаттахова қадимий диёримиздан етишиб чиққан буюк аллома, адиб  ва мутаффакирларимизнинг бой маънавий меросини, маданиятини, диний илм-фан тараққиётига улуғ ҳисса қўшган улуғ аждодларимизнинг ноёб асарларини асраб авайлашимиз келгуси авлодларга безавол етказишимиз, буюк инсонларнинг нодир меросини, ибратли ҳаётини хар томонлама ўрганиш зарурлиги ҳақида сўзлаб ўтди.

     

     

    Шундан сўнг тадбир бошланиб “Махалла фуқаролари йиғинлари раислари ўртасида ўтказилаётган шеърхонлик  танловининг Жиззах вилоят босқичини Махалла маркази раиси, Т.Тўрақулов очиб берди ва яқинлашиб келаётган  Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрами ҳамда Ҳайит байрами билан барчани табриклаб иштирокчиларга муваффақият тилади. Ёзувчилар уюшмаси раиси Меҳрибон Абдураҳмонова эса Юртнинг ишончи бўлиш юксак мукофот эканлигини ва шу ишончни оқлаш лозимлигини айтиб, барчани шоирлар номидан китобга яқин бўлишликка чорлади ва ўзининг чиройли шеърий мисралари билан сўзини якунлади.

     

     

    Танлов Маҳалла раислари ўртасида шеърхонлик танлови Низоми ўтказиш тартиби бўйича бўлиб ўтди. Ҳакамлар ҳайати таркибида Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ходимлари Ш.Қурбонова ва Ю.Бегалиева ҳам иштирок этди.Ушбу тадбирда махаллаларда адабий мухит шаклланишга эришилди. Шеърхонлик кечаси иштирокчиларда катта таасурот қолдирди. Танловда вилоят телевиденияси, Жиззах овози, Жиззах ҳақиқати, Маҳалла каби газета мухбирлари танловни ёритиб боришди.

     

       Тадбирда 200  кишидан ортиқ киши қатнашди.

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать