Сирдарё вилояти Мақом ансамблининг концерт дастури бўлиб ўтди

    07 август, 2019 29 sirdaryo Sirdaryo vb yangiliklari

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш тўғрисида”ги ПҚ-3391-сонли  ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-4386-сонли қарори таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 7 август куни Сирдарё тумани “Пенг-шенг” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси қошидаги “Дўстлик боғи”да Сирдарё вилояти Мақом ансамблининг концерт дастури ўтказилди.

    Концерт дастуридан миллий классик мусиқалари жой олган бўлиб, мусиқий асарлар жонли овозда ижро этилди.

    Концерт таомошасида Мақомчилар ансамбли ижросида  “Ифори мўғилчаи дугоҳ”, “Сафти ушшоқ”, “Кўрголи келдим” ҳамда яккахон ижрочилар Шоира Зулхайдарова томонидан “Бағринг ёқай ноз билан”, Шоҳруҳ Абиев ижросида “Шаҳло ўзинг” каби 15 дан ортиқ асарлар ижро қилинди. Тадбирда 150 нафар иштирокчи қатнашди.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать