Шеъриятга ошно қалблар

    06 август, 2019 40 navoiy Navoiy vb yangiliklari

    Жорий йилнинг 6 август санасида Навоий вилоят Кармана туманидаги “Баркамол авлод” болалар ижодиёт марказида вилоятдаги маҳалла раислари ўртасида “Шеърхонлик” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. “Шеъриятга ошно бўлган, асло кам бўлмайди” шиори остида ўтказилган ушбу кўрик-танловда, Навоий вилоятининг энг фаол ҳамда ҳар ишга жонкуярлик билан ёндашадиган маҳалла раислари иштирок этишди.

    Маҳаллаларда истиқомат қилувчи аҳоли, айниқса ёшлар қалбида китобга, шеъриятга бўлган меҳрни янада кучайтириш, шеърият ва китоб орқали уларнинг қалбида Она ватанга бўлган садоқат, ҳурмат каби туйғуларни шакллантириш мақсадида ташкил этилган ушбу кўрик-танловда Нурота туман “Ғафур Ғулом” маҳалла раиси Ҳалимов Бахтиёр Наимович фахрли биринчи ўрин, Навоий шаҳар “Ҳаёт” маҳалла раиси Мавлонов Мирсаид Сайдуллаевич иккинчи ўрин, Хатирчи туман “Оқтепа” маҳалла Исомуродов Шайдулла Бўриевич ҳамда Қизилтепа туман “Сарой” маҳалла раиси Примова Гулчеҳра Қудратовналар учинчи ўрин соҳибларига айланишди.

     

    Ғолиб бўлган маҳалла раисларига диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалар топширилди. Бундан ташқари кўрик-танловнинг бадиий қисмида Навоий вилоят маданият бошқармаси Кармана туман маданият бўлимининг ижодий жамолари ўзларининг концерт дастурлари билан фаол иштирок этишди.

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать