Ширин шаҳрида “Ягонасан,муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг саралаш босқичини ўтказилди

    03 июль, 2019 70 sirdaryo Sirdaryo vb yangiliklari

    Жорий илнинг 3 июль куни Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида “Ягонасан,муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг саралаш босқичини ўтказилди. “Ягонасан,муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг номзодларини саралаш шаҳар босқичининг якуни хакида шаҳар Маданият бўлими бош мутахассиси в.в.б. А.Шералиев, Х.Шомуродовлар сўзга чиқиб, курик-танловни очик деб эълон килди. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2019 йил 24 июндаги “Ягонасан,муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг саралаш босқичини ўтказиш тўғрисида”ги 379-сонли буйруғига асосан “Ягонасан, муқаддас Ватан” кўрик-танлови шаҳар босқичини тадбир режаси, низоми, қўшма қарорлари ишлаб чиқилганлиги хақида сўзлаб ўтди. Жойлардан номзодларни излаб топиб, ижодий учрашувлар ўтказиб, кўп сонли номзодлар ичида 5 нафар номзод шаҳар босқичига қатнашиш учун хужжатларини топширди. Шундан сўнг, кўрик-танловга жанр буйича иштирок этиш учун мурожаат килган ёшлар ўзларининг тайёрлаган концерт дастурларини тадбир мехмонлари ва томошабинлар эътиборига хавола этдилар.

     “Ягонасан,муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг Ширин шаҳар босқичида 1 ўрин – Эдилбеков Бобиржон,  2 ўрин – Бердиқулов Фирдавс, 3 ўрин – Абдухакимов Икромлар ғолибликка эришиб вилоят босқичига йўл олдилар.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать