Сирдарё вилоятида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида байрам олди концерти бўлиб ўтди

    01 август, 2019 89 sirdaryo Sirdaryo vb yangiliklari

    Мустақиллигимиз биз учун Она каби мўътабар, нондай азиз ва қадрлидир. Тарихи бир неча минг йиллар билан бўйлашадиган, жаҳон тамаддунининг тамал тошини қўйган, илм-фани, санъати, маданияти, улкан маданий ва маънавий мероси, олиму фузалолари билан донг таратган халқимиз ўз истиқлолини осонликча қўлга киритгани йўқ. Яқин ўтмишда — қарийб бир аср давомидаги мустамлака ҳолатидаги ҳолат, унгача ҳам ҳақ-ҳуқуқлари поймол этиб келинган халқимиз қаддини, руҳини ҳеч қандай куч буколмаган, сўндиролмаган.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 19 мартда “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқтиришини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғриси”да ўтказилган видеоселектор мажлисининг 12-сон баёни, 7-банди ижроси хамда 2019 йил 8 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-4386-сонли қарори мувофиқ Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига бағишланган “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир, учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.

    Мамлакатимиз Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан ташкил этилаётган ана шундай тадбирлардан бири, бугун, 1 август куни Гулистон шаҳри А.Навоий номидаги “Билимдонлар маскани”да Гулистон шаҳар 1-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби мусиқа жамоаси томонидан концерт дастури ўтказилди. Концерт дастурида санъаткор ва ёш истеъдод эгаларининг ижодий чиқишлари билан янада кўтаринкилик касб этди.

    Байрам олди концерт ва тадбирлар Гулистон шаҳри марказида ҳар куни           1 августдан 31 августгача ўтказилиши белгиланган. Барчангизни байрам олди оммавий-маданий тадбир ва концерт дастурларини томоша қилишга Сирдарёга таклиф этамиз!

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать