Бухоро вилояти мактабларида "Беш ташаббус-беш қанот" шиори остида тадбир

    01 август, 2019 70 buxoro Buxoro vb yangiliklari

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирамонович Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 19 март куни ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларнинг ижросинини таъминлаш мақсадида 2019 йилнинг  31 июль куни Бухоро вилояти  Вобкент тумани Шанба Маҳалла Фуқаролар Йиғини ҳудудидаги 27 сон мактабида  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши,  туман ҳокимлиги, туман хотин-қизлар қўмитаси, туман Маданият бўлими, туман халқ таълими бўлими, туман спорт бўлими, туман оила маркази билан ҳамкорликда "Беш ташаббус-беш қанот" лойиҳаси доирасида маҳалладаги аҳоли ва ёшларини маънавий онгини юксалтириш мақсадида 5 ташаббуснинг барча муҳим йўналишлари бўйича маъданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. Тадбирда санъат ва маданият соҳасида маҳалла аҳолисига концерт дастурлари, спорт йўналиши бўйича ёшлар ўртасида мини футбол, стол тенниси, шахмат-шашка, волейбол турлари бўйича, компьютер йўналишида сyber спорт тури, китобхонлик йўналишида "Мен севган асар" янги асар тақдимотлари, ёш хотин-қизларни бандлигини таъминлаш бўйича меҳнат ярмаркаси ташкиллаштирилди. Тадбир сўнгида фаол қатнашган ёшларга туман ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Вобкент туман Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать