Бухоро вилоятида “Бешта муҳим ташаббус” доирасида маданий-маърифий тадбир

    30 июль, 2019 76 buxoro Buxoro vb yangiliklari


    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирамонович Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 19 март куни ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларнинг ижросинини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 26 июль куни Бухоро вилояти Вобкент тумани Ўзбакон Маҳалла Фуқаролар Йиғини ҳудудидаги 34-сон мактабида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман ҳокимлиги, туман хотин-қизлар қўмитаси, туман халқ таълими бўлими, туман маданият бўлими, туман спорт бўлими билан ҳамкорликда "Беш ташаббус-беш қанот" лойихаси доирасида маҳалладаги аҳоли ва ёшларини маънавий онгини юксалтириш мақадида 5 ташаббуснинг барча муҳим йўналишлари бўйича маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. Тадбирда санъат ва маданият соҳасида маҳалла аҳолисига концерт дастурлари, спорт йўналиши бўйича ёшлар ўртасида мини футбол, стол тенниси, шахмат шашка турлари бўйича, компьютер йўналишида сyber спорт тури, китобхонлик йўналишида "Мен севган асар" янги асар тақдимотлари, ёш хотин-қизларни бандлигини таъминлаш бўйича меҳнат ярмаркаси ташкиллаштирилди. Тадбир охирида фаол қатнашган ёшларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать