Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи Ш. Рашидов филиали илмий ходимлари томонидан “Фаоллик, ташаббускорлик – бугуннинг қатъий талаби” мавзусида учрашув ташкил этилди.

    29 июль, 2019 82 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    2019 йил 29 июль куни Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи Ш. Рашидов филиали  илмий ходимлари томонидан Жиззах вилояти ахборот–кутубхона маркази билан ҳамкорликда 2019 йил “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” муносабати билан “Фаоллик, ташаббускорлик – бугуннинг қатъий талаби” мавзусида учрашув ташкил этилди. Учрашув Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи Ш.Рашидов филиали ҳамда Жиззах вилояти ахборот-кутубхона маркази ташкилотчи ходимлари билан биргаликда  ёшлар - кутубхона аъзолари учун махсус ўтказилди.

     

    Учрашувдан мақсад ёшларни ижтимоий соҳани ривожлантириш, муносиб таълим билан таъминлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга бағишланди.

     Суҳбатни ахборот-кутубхона маркази директори Х. Қудратова очиб бериди. У ўз сўзида Давлат дастурида назарда тутилган тадбирлар, айниқса, хорижий  инвестицияларни  жалб этиш, қулай инвестиция муҳитини яратиш, шунингдек замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда банд бўлмаган аҳолини, айниқса, ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш, шунингдек, касбий малакалар бериш ва тасдиқлашнинг умуммиллий тизимини жорий этиш бўйича тизимли ишлар ташкил этилганлиги хақида гапириб ўтди.

     

     

     Шундан сўнг Ш.Рашидов музейи катта илмий ходими Ш.Қурбонова давлатимиз раҳбари бу йўналишда мамлакатимизда амалга ошираётган улкан режалари ва муҳим вазифаларини санаб ўтганлиги, шунингдек инвестиция – бу иқтисодиёт драйвери, иқтисодиётнинг юраги эканлиги, инвестиция билан бирга турли соҳа ва тармоқларга, ҳудудларга янги технологиялар, илғор тажрибалар, юксак малакали мутахассислар кириб келаётгани, тадбиркорлик жадал ривожланиб бораётгани хақида гапириб, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Юртимизда яшаётган ҳар қайси инсон, миллати, тили ва динидан қатъий назар, эркин, тинч ва бадавлат умр кечириши, бугун ҳаётдан рози бўлиб яшаши – бизнинг бош мақсадимиздир» деган сўзлари билан якунлади.

     

    Сўнгра тадбирда ахборот-кутубхона маркази ёшлар билан маънавий-маърифий ишлар сектор кутубхоначиси Пўлатова Бахтинисо сўзга чиқиб, очиқ иқтисодиёт, соғлом рақобат, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитни тубдан ўзгартириб, ёшларга муносиб таълим бериш, илмий ва ўқув жараёнлари янги босқичда давом эттирилаётгани хақида гапириб ўтди.

    Учрашув қизиқарли ва мазмунли тарзда ўтди ва 50 нафар иштирокчи қатнашди.

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать