Мардлик, матонат, ёшлик ва шижоат намойиши

    09 январь, 2018 515 navoiy Navoiy vb yangiliklari

    8 январь куни Навоий шаҳридаги "Ёшлар" спорт мажмуасида Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб "Миллий армиямиз — ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир" шиори остида "Армия ва ёшлар" фестивали бўлиб ўтди.

    Вилоят ҳокимлиги, Марказий ҳар­­­бий ок­руг қўмондонлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ви­лоят кенгаши ҳамкорлигида таш­кил этилган тадбирда Навоий гар­ни­зо­­нида жойлашган ҳарбий қисм ва муас­са­салар хизматчилари, му­дофаага кўмак­ла­шувчи "Ватан­пар­вар" ташкилоти мак­таби тинг­­­­ловчилари, таълим муассаса­лари та­лаба ва ўқувчи ёшлари, кенг жа­моат­чилик ва­­киллари қат­нашди.

    Фестивални округ қўшинлари қўмондони ўринбосари, полковник
    У. Дўстматов очди.

    Шундан сўнг Ўзбекистон Рес­публикаси Олий Маж­лиси Се­нати аъзоси, ви­лоят ҳокими К.Тур­сунов ви­лоятда биринчи мар­­­та ўтка­зилаётган фестиваль қат­нашчилари ва меҳмон­лар­ни самимий қутлади. Мар­казий ҳар­бий округ қўшин­лари қўмондони, полковник О. Саидов,Ўзбекистон ёш­лар иттифоқи вилоят кен­гаши раиси Ж. Ход­жаев ан­жуман ишти­рокчиларини таб­рик­лашди.

    Ўйингоҳ узра тинчлик ва осо­йиш­та­ли­ги­миз рамзи — оқ кабу­тарлар учирилди.

    "Менинг армиям — менинг фах­рим" ғоя­сини ўзида му­жассам эт­ган республика миқё­сидаги ҳар­бий ватан­парварлик ой­ли­ги дои­ра­сида ўтказилган тадбир 3 кило­метр масофага югу­риш ма­рафони билан бош­ланиб, унда
    2 минг­дан ортиқ ишти­рок­чи бел­лашди.

    Ҳарбий хизматчилар ор­кестр му­сиқаси са­долари остида жан­говар қўшиқ би­лан саф тортиб ўтиш­ди. Миллий гвардия, Фах­рий қо­ровул, офицер ва сержантлар, муд­датли ҳарбий хиз­мат­чилар ва Қо­ровул қў­шинлари, ички иш­лар бош­­қармасининг қў­риқ­лаш, Фав­қу­лодда вазиятлар бошқар­маси қутқарув гу­руҳ­лари­нинг кўргазмали чиқишлари ишти­рок­­чилар қалбида она юртга са­доқат туй­ғу­ларини аланга­латди.

    Мажмуага кираверишда очил­ган "Ар­мия ёшлар нигоҳида" ном­ли ҳарбий мав­зудаги расмлар кўргазмаси "Маҳорат дарс­лари" шаклида ўтказилди. Навоий ма­даният ва санъат коллежи 2-курс ўқувчиси Р. Собиров чизган "Ва­тан ҳимоячилари" су­ратида жан­говар ўқув машғулоти тас­вир­­лан­ган. Асарда танк ва вер­то­лётлар, ҳар­бий техникаларни чапдастлик билан бош­қараётган жангчи­лар­нинг қиёфалари­даги мард­лик ва жасорат моҳирона акс эт­ти­рилган.

    Турли ҳарбий техника ва транспортлар, қурол-аслаҳалар, оммавий тар­тиббузар­ликлар вақтида қўлла­ниладиган махсус во­ситалар ҳам­да сапёрлар ҳимоя кийимлари ва ускуналари на­мо­йиш қилинаётган майдон ёшлар билан гав­жум бўлди. Ҳарбийлар тўплан­ганларга улардан фой­да­ланишни ўрга­тиш­ди. Масалан, "Ка­гуар" зирҳли ҳарбий жанговар маши­на­сидан шахсий таркибни ҳар хил қу­ролли та­жовузлардан қў­риқ­лашда фойдалани­лади. Махсус бў­линмалар то­монидан би­но­ларни ишғол қи­лишда иш­латила­диган зирҳли қалқон ҳам барчада қизиқиш уйғотди.

    Томошабинлар билан тўлган ўйин­гоҳда асосий тад­бир­лар бошланди. Вилоят ма­да­ният бош­қармаси ба­диий жамоалари ва пой­тахтдан ташриф буюрган санъат­корлар “Фарҳод ва Ширин” эстрада гуруҳи ижроси­даги куй-қў­шиқлар, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Б.Бобомурод томонидан ўқилган шерлар  йиғил­ган­ларга бир олам завқ улаш­ди.

    Шундан сўнг марафон ғолиб ва соврин­дор­ларини тақдирлаш ма­росими ўт­казил­ди. Натижа­лар­га кўра, йигитлар ўртасида 1-ўрин­­­ни Навоий олимпия захира­лари кол­лежи ўқув­чиси Д. Бо­боқулов, қиз­лардан Навоий давлат педагогика институти та­лабаси З.Худойбердиева, оддий аскар Н. Тўймуродов эгаллади. Шу­нингдек, "Энг катта ёшли югу­рувчи", "Марафон гўзали", "Энг фаол қиз бола", "Энг фаол ўғил бола", "Энг ёш қиз бола", "Энг ёш ўғил бола", "Энг фаол спорт мак­таби", "Энг фаол олий ўқув юрти", "Энг фаол коллеж", "Энг фаол мак­таб" номина­ция­лари ғо­либлари ҳам аниқ­ланди.

    "Ватанпарвар" таш­ки­лоти авиа­модел­чи­лари­нинг кўр­газмали чи­қиш­лари гул­ду­рос қарсаклар би­лан ол­қиш­ланди. Мил­лий гвар­дия махсус отряди томонидан ҳа­қиқий жанг манзараси, мард ва жасур жанг­чи­ларнинг душ­­манга қар­ши мардона ку­рашлари саҳ­нада жонли тарзда намойиш қилинди. Кино­логлар ўр­гатилган итлар че­га­ралари­миз­дан ёв ўти­шига йўл қўймас­лигини кўрсатиб беришди. Ви­лоят­даги тур­ли спорт фе­де­ра­­­циялари аъзо­лари­­нинг кураш, каратэ, таэк­­вондо, қиличбозлик ва бошқа спорт турлари усулларини мо­­ҳи­ро­на ижро этиши ҳам бар­чага манзур бўлди.

    Фестиваль бадиий ҳаваскорлар ва санъат ус­талари ижросидаги галаконцерт билан якунланди. Навоий шаҳридаги "Хурсанд" тан­таналар уйида тадбир иштирокчилари бир пиёла чой устида дилдан суҳбат қу­ришди.

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать