"Ватан ҳимояси - муқаддас бурч"!

    08 январь, 2018 1 203 fargonavb Fargona vb yangiliklari

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва Ватан ҳимоячилари куни 26 йиллигига тайёргарлик кўриш ва нишонлаш тўғрисида”ги Р-5135-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида 2017 йилнинг 7 январь куни Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” ўйингоҳида 14 январ – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

    Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Илҳом Аббосович Носиров сўзга чиқиб вилоятимизда хизмат бурчини ўтаётган барча ҳарбийларни 14 январ – “Ватан ҳимоячилари куни” ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 26 йиллиги муносабати билан қизғин муборакбод этди.

    Тадбир давомида вилоятимизнинг ҳарбийлари, ҳарбий оркестрлар ҳамда спорт соҳасида турли мусобақаларда совринли ўринларни эгаллаган спортчи ёшлар иштирокида саф тортиш маросими бўлиб ўтди.

     Тадбирнинг бадиий қисмида вилоят Маданият бошқармаси томонидан  вилоятимизнинг таниқли санъат усталари иштирокида концерт дастури намойиш этилди. Концерт дастурида Валижон Қодиров, Отабек Муҳаммадзоҳид, Мансурхон Нурматов, Акмал Садихонов, Муҳаррам Муродова, Иззатбек Қўқонов, Нодирбек Холбоев ва Хумора Шокирова каби эл суйган санъаткорлар ўз чиқишлари билан томошабинларга хуш кайфият ҳамда байрам шукуҳини улашдилар.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать