Зарбдор туман марказий маданият марказида "Гиёхвандлик умр заволи" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

    12 июль, 2019 34 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    12 июль куни туман Зарбдор туман марказий маданият марказида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, туман маданият бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, туман халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда “Гиёхвандлик умр заволи” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

    Давра суҳбатида 150 нафардан зиёд фаол ёшлар иштирок этишдилар, давра суҳбатида сўзга чиққанлар гиёҳвандлик оқибатида қанчадан-қанча инсонлар нобуд бўлаётганлиги ҳақида тўхталиб, ёшларни гиёҳвандлик, чекиш каби зарарли иллатлардан асраш, ҳалқимиз, миллатимиз, миллий қадриятларимизга ҳурмат ва садоқатли қилиб тарбиялаш, давлатимиз томонидан ёшларга яратиб берилган имкониятлар, шарт-шароитлар ва улардан унумли фойдалана олиш масулиятини ёшлар ўртасида таргиб этиш, ёшларнинг дунёқараши ва фикрлаш доирасини кенгайтириш, ижодий фаолияти саъвиясини ошириш орқали маънавий баркамол шахс бўлиб етишишлари ҳамда жамиятда ўз ўринларини топишларида кўмаклашиш, ёшларнинг турли хил зарарли оқимлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш, иқтидорли, ижодкор ёшларни рағбатлантириш, қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ўз ақл-заковатини намоён этишига кўмаклашиш борасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

    Ушбу давра суҳбатини ўтказишдан мақсад ёшлар ўртасида гиёҳвандлик каби иллатларни тарқалишининг олдини олишга қаратилди.

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать