Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Баситханова Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи Ҳамид Олимжон ва Зулфия филиалида

    12 июль, 2019 46 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    2019 йил 12 июль куни Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним филиалида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг  ўринбосари Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Баситханова Жиззах вилоятида яшовчи “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти совриндорлари ва номзодлари, ички ишлар органларида профилактик хисобда турувчи тарбияси оғир қизлар ҳамда имконияти чекланган қизлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

     

    Элмира Баситханова Жиззах хотин қизларининг нафақат сиёсий, балки ижтимоий хаётда ҳам ўринлари юксак эканлигини ва ёш авлоднинг маънавий юксалишида оналарнинг роли катта эканлиги ҳақида сўзлади.

     

     

    Шундан сўнг Зулфияхоним мукофотининг илк совриндорларидан бири шоира, “Дугоналар” журналининг бош муҳаррири Гулжамол Асқарова сўзга чиқиб Жиззах вилоятидан этишиб чиққан Зулфияхоним мукофоти совриндорларининг хозирги фаолияти, хотин қизлар орасидаги мовқеи ҳақида гапириб ўтди.

     

     

    Тадбирда Жиззах вилоят хокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Назира Мухторова, ҳамда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими бошлиғи Мехрибон Абдурахмоновалар ҳам иштирок этди.

    Тадбир сўнгида иштирокчиларга совға-саломлар улашилди.

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать