Шароф Рашидов музейи ходимлари томонидан “Азизларни азиз этган юрт” мавзусида давра сухбати ташкил қилинди

    12 июль, 2019 40 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    2019 йил 10 июль куни Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи Шароф Рашидов филиали илмий ходимлари хамда Жиззах вилоят “Баркамол авлод болалар маркази билан ҳамкорликда давра суҳбати ўтказилди.

     

    Давра суҳбатини Жиззах вилоят “Баркамол авлод болалар маркази” директори С.Ёқубова очиб берди.  Давра суҳбатида Жиззах вилоят “Баркамол авлод болалар маркази директори С.Ёқубова,  Маьнавий маьрифий ишлар бўйича директор ўринбосари О.Абдурахмонова, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари З.Ботирова Шароф Рашидов ёдгорлик филиали ходимлари билан биргаликда бир гуруҳ ёшлар қатнашишди.

    Давра суҳбати марказ ходимлари ва ёшлар орасида маданий онгни юксалтириш,  айниқса ёшлар орасида ўзини юрт тараққиётига бағишлаган азиз инсонлар фаолиятидан ибрат олиш аҳамиятли бўлгани сабабли, уларнинг қиёфасини чизиб бериб катта таасурот қолдириш  мақсадида уюштирилди.

     

    Музей илмий ходими Ш.Қурбонова  ўзи тайёрлаб келган маърузаси орқали мамлакатимиз, шунингдек, вилоятимиз тарихида ўз умрини халқ фаровонлиги юрт тараққиётига бағишлаган кўплаб инсонлар яшаб ўтганликлари. Она юрт тарихи, мустақиллик учун кураш тарихи ана шу муборак тарихда Шароф Рашидовнинг қутлуғ номи ҳурмат ва ғурур билан тилга олиниши хақида гапириб берди. Атоқли давлат арбоби Шароф Рашидов ҳалқи ватан юрт ривожланиши йўлида қилинган қанча захматли йўлларни босганлиги, ёш авлодни илм олишида ижодкорлик шеьрияти ва китобхонлар  онгида катта ўрин эгаллаганлигини таъкидлаб ўтди. Ўзбекистон мустақил бўлмасидан олдин ҳалқимизни яхши яшаши учун ўзини соғлигидан кечиб пойтахтни қайта қурилиш ишларини олиб бориш, пахта сиёсатини ривожлантириб, ҳалқ фаровон яшаши учун вилоятларда завод фабрикаларини йўлга қўйиш унга асосий мақсад эди, буни албатта халқимиз жуда яхши билишади. Тарихимизни қанчалар бой маданий меросимиз борлиги ундаги буюк шахсларимизнинг тутган  ўрни биз учун албатта ўрнак деб биламиз. Бугунги кунда ривожланиб бораётган мамлакатимизда кучли сиёсатни олиб бораётган Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ташаббусли ишларида, барча ривожланишда юртбошимизнинг ҳиссалари жуда катта эканлигига урғу бериб ўтди. Сўзимизнинг исботи мисолида маданият соҳасида катта ўзгаришларни кўришимиз мумкин.  Оғир машаққатларни енгиб ўтган атоқли давлат арбоби Шароф Рашидовнинг 2017 йил 100 йиллиги юбилейи бутун республикада ва вилоят миқёсида кенг нишонланди албатта бу маданият соҳасининг ютуғи деб биламиз. Айниқса Улуғ инсоннинг пок номини тиклашда мустақиллигимиз меъмори Ислом Каримовнинг хизматлари катта бўлиб, Биринчи Президентимиз: собиқ марказ томонидан ўзбек халқини, унинг раҳбарини қоралаш компанияси авж олган мураккаб даврда дадиллик билан ҳақиқатни тиклагани,”Шароф Рашидов ҳаётини ҳам ўзбек халқининг тарихидан, ҳаётидан айри тасаввур қилиб бўлмайди”, ”Шароф Рашидов ниҳоятда иқтидорли, ўз халқи сингари барча соҳаларда истеъдодли инсон эди” дея уни порлоқ хотирасини қатъий туриб ҳимоя қилгани сўзимизнинг далилида  Шароф Рашидов ёдгорлик музейи тимсолида кўришимиз мумкин деб ўз сўзини якунлади.

     

    Шундан сўнг ёшлар томонидан шеърхонлик ва савол жавоблар бўлиб, давра сухбати жуда қизиқарли  тарзда ўтди.

    Давра сухбатида 30 кишидан ортиқ қатнашчилар иштирок этди.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать