O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MADANIYAT VAZIRLIGI
NAMANGAN VILOYATI MADANIYAT BOSHQARMASI
Rasmiy web-sayt

    Namangan tumanida "Obod markaz" dasturi.

    09 июль, 2019 83 namangan Namangan yangiliklari

     

     Жорий йилнинг 8 июль куни Наманган вилояти Наманган туманида “ОБОД МАРКАЗ” дастури асосида кўплаб янги иншоотлар (хотира майдони, сузиш хавзаси, Давлат хизматлари агентлиги, маданият маркази) халқ учун фойдаланишга топширилди.

     

     

     Шулардан энг асосийси туман маданият марказининг энг замонавий кўринишга келтирилганлиги ҳамда маданият марказининг очилишида тайёрланган куй-қўшиқлар ва концерт дастурлари ташриф буюрган меҳмонларга ўзгача кўтаринкилик бағишлади.

    Шу билан биргаликда Наманган вилоятига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Турсинхон Худайберганов Айдарович туманнинг ўзгача замонавий иншоотлар билан қайтадан янгиланганлигини кўриб хурсандчиликларини яширмади.

     

     

     

     Кун охирида туманнинг катта футбол майдонида уюштирилган гала концертда Отабек Мухаммадзохид, Яхё Мўминов ва кўплаб ёш санъаткорлар ўзларининг концерт дастурлари билан туман халқига маданий хизмат кўрсатишди. Тадбирда бутун Наманган тумани халқи иштирок этди.

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать