Бухоро вилоятида “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида маданий тадбир

    03 июль, 2019 171 buxoro Buxoro vb yangiliklari

    2019 йилнинг 19 март куни Ўзбекистон  Республикаси Президенти Шавкат Мирамонович Мирзиёевнинг “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни амалга ошириш  “Ёшлар маданиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш  бўйича бешта  муҳим ташаббус” ни амалга ошириш тўғрисидаги ўтказилган видеоселектор баёни ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йилнинг  26-июнь куни "Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш" куни муносабати билан Бухоро вилояти Маданият бошқармаси бошчилигида вилот  Қўғирчоқ театри жамоаси “Ёшлар маркази” қошидаги  фавворалар майдонида катта концерт тадбири ташкил қилди. Тадбирда улар ўзларининг хушовоз хонандалари, раққоса гурухлари ва қўғирчоқ спектакллари билан иштирок этди.  Тадбир давомида Бухоро шаҳар 17 умум-таълим ўрта мактаби “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” деб номланган  ўзларининг ижодий кўргазма ишлари билан қатнашди.  Концерт тадбири барча ёшларимизга кўтаринки кайфият бағишлади ва концерт тадбири меҳмони ёшлар ўз миннатдорчилигини билдиришди.

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать