Бухоро вилоятида 30 июнь “Ёшлар куни” муносабати билан маданий тадбир

    03 июль, 2019 138 buxoro Buxoro vb yangiliklari

    2019 йилнинг 19 март куни Ўзбекистон  Республикаси Президенти Шавкат Мирамонович Мирзиёевнинг “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни амалга ошириш  “Ёшлар маданиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш  бўйича бешта  муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида”ги ўтказилган видеоселектор баёни ижросини таъминлаш ва  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилган кун – 30 июнь санасини Ўзбекистонда Ёшлар куни деб эълон қилиниши муносабати билан,  Бухоро вилояти Кўҳна ва боқий Бухоро мажмуаси  Амфитеатрида ёшларимиз учун катта маданий тадбир ташкил этилди. Мазкур маданий  тадбирда  Бухоро вилоят маданият бошқармаси ҳузуридаги Ўзбекконцерт Давлат унитар корхонаси,  Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаби,  Бухоро мусиқали драмма театри   ва Ўзбекистон давлат филармонияси Бухоро вилоят бўлинмасининг  “Бухоро гўзаллари” ва “Бухоро мавжлари” ансамбллари   ўзларининг театрлаштирилган дастурлари билан иштирок этди.

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать