Бухоро вилояти Қоракўл туманида 30 июнь “Ёшлар куни” муносабати билан маданий тадбир

    03 июль, 2019 118 buxoro Buxoro vb yangiliklari

    Жорий йилнинг 29 ва 30 июнь кунлари  “Ёшлар куни” муносабати билан Бухоро вилояти Қоракўл туманида байрам тадбири  кенг нишонланди  29 июнь куни эрта тонгдан югуриш марафони билан бошланган байрам тадбири маданият ва истирохат боғида давом этди 30 июнь куни туман Ҳокими ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Тадбир давомида  "Давр" ёшлар театри томонидан "Матонат" спектакли намойиш қилинди ва Ёшлар иттифоқи етакчилари томонидан қизиқарли савол-жавоблар, рақслар, шеърлар, куй- қўшиқлар ижро этилди. Тадбир фаолларига  ҳомийлар томонидан китоблар, спорт анжомлари тақдим этилди.   Тадбир якунида катта галаконцерт ташкил этилди.

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать