Бухоро вилояти Когон шаҳрида маданий тадбир

    03 июль, 2019 106 buxoro Buxoro vb yangiliklari

    2019 йилнинг  29 июнь куни Бухоро вилояти Когон  шаҳридаги  Темирйўлчилар маданият ва истироҳат боғида “Ёшлар Ўзбекистон келажаги” шиори остида тадбир ташкил этилди. Тадбирни шаҳар ҳокими Ҳ.Ҳошимов очиб берди ва барчани байрам билан қизғин табриклаб, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзолари, ҳалқ таълими  бўлими ташкилотчиларига қимматбаҳо совғалар , ҳамда дипломлар билан тақдирланди. Ҳалқ таълими, мактабгача таълим муассасалари,  2-сон Болалар Мусиқа ва Санъат мактаби,  баркамол авлод маркази томонидан ташкил этилган кўргазмалар ҳамда спорт чиқишлари, савдо ярмаркалари ташкил этилди. Маданият  марказининг “Сайёд”, “Дўстлик” халқ вокал чолғу ансамбли ва тўгарак қатнашчиларининг мусиқий чиқишлари барчага хушкайфият бағишлади.

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать