O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MADANIYAT VAZIRLIGI
NAMANGAN VILOYATI MADANIYAT BOSHQARMASI
Rasmiy web-sayt

    Namangan viloyatida Yoshlar kuniga bag"ishlangan tadbir o'tkazildi

    01 июль, 2019 160 namangan Namangan yangiliklari

    30 июнь – Ёшлар куни тантаналари Наманган шаҳридаги “Афсоналар водийси” паркининг амфитеатрида бўлиб ўтди.

    Тантанали тадбирни Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров очиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат МирзиёевнингЎзбекистон ёшларига байрам табригини ўқиб берди.

     

     

    Шундан сўнг Ўзбекистон Президенти Қарори билан мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаоллик кўрсатиб келаётган ёшлар қаторида “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланган Косонсой туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг каратэ бўйича мураббийи Муҳаммадсиддиқ Абдумуталов ва Норин туманидаги “Омадбек бўстони” фермер хўжалиги бошлиғи Темурбек Мўминовга совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари топширилди.

     

    Адабиёт, санъат, спорт ва бошқа йўналишларда йил давомида турли ютуқларни қўлга киритган иқтидорли ёшларга, шунингдек вилоят ижтимоий ҳаётида фаоллик кўрсатиб келаётган ёшлар вакилларига вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ва Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Қаҳрамон Юлдашев диплом ва қимматбаҳо совғаларни тантанали равишда топширдилар. Телевизор ёки планшет билан тақдирланган ёшлар, йиғилганларнинг катта қисмини ташкил этди.

    Кеча “Ватан келажаги сенинг қўлингда” шиори остида бўлиб ўтган“Ҳоким ва ёшлар” учрашувида вилоят ҳокими томонидан ёшлар иттифоқи вилоят кенгашига автобус совға қилиш ваъдаси берилганди. Бугунги тадбирда вилоят кенгашига ваъда қилинган автобус топширилди.

     

    Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан бир қатор ташкилотлар ҳамда ҳудудий ҳокимликлар билан биргаликда ўтказилган “Ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича энг намунали туман (шаҳар) ҳокими” танловининг мамлакат босқичи ғолиблари орасида Наманган шаҳар ҳокими Шавкат Абдуразақов ва Тўрақўрғон тумани ҳокими Ғуломжон Муродхўжаев диплом ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг рамзий мукофоти билан тақдирландилар.

     

    Тантанали тадбир Республика ва вилоят санъат усталарининг гала-концерти билан якун топди. Ниҳол давлат мукофоти совриндори Гуласал Абдуллаева, истеъдодли хонандалар Хуршид Расулов ва Баҳриддин Зуҳриддинов, рэп хонандаси Шаҳриёр ижросидаги куй-қўшиқлар йиғилганлар кайфиятига кўтаринки руҳ бағишлади.

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать