O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MADANIYAT VAZIRLIGI
NAMANGAN VILOYATI MADANIYAT BOSHQARMASI
Rasmiy web-sayt

    Namangan viloyat Madaniyat markazida

    20 июнь, 2019 293 namangan Namangan yangiliklari

    Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2019 йил 30 апрелдаги 257-сонли буйруғи ижроси юзасидан Наманган вилояти маданият бошқармаси, унинг тасарруфидаги туман ва шаҳар бўлимлари, тизим ташкилотлари ҳамда таълим муассасаларида АКТ ни жорий этилганлик ҳолатини ҳамда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги хузуридаги Ахборот ва компьютер техналогиялари маркази сектор мудири Г.Рахмонова 2019 йил 15 июнь куни Наманган вилояти Маданият марказида вилоятнинг тизим ташкилотларига йиғилиш ўтказди. Йиғилишда Наманган вилояти Маданият бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Маматов ҳамда АКТ бўйича масъул Н.Маҳкамов ва бошқалар иштирок этди.

     
    Йиғилишда Наманган вилояти Маданият бошқармасининг тизим ташкилотларига Маданият вазирлиги хузуридаги Ахборот ва компьютер техналогиялари маркази сектор мудири Г.Рахмонова - Бугунги кунда хукуматимиз томонидан давлат бошқаруви органларида ва уларнинг жойлардаги бўлинмаларида ахборот-коммуникация технологияларини (АКТ) кенг жорий қилинишига яъни, компьютер техникасидан ва интернет тармоғидан самарали фойдаланишга ва бу жараёнда ахборот хавфсизлигини таъминлаш масаласига вилоятда катта эътибор қаратилиши лозимлигини такидлади.
    Шулар билан бир қаторда жойлардаги раҳбар ва ходимларни АКТ бўйича малакаларини доимий равишда ошириб боришга хам жиддий эътибор қаратилиши кераклиги, бунга сабаб, бугунги кунда ривожланган давлатлар каби бизда ҳам “Электрон ҳукумат” тизимига ўтиш жараёнининг бошланганидир.

     

     

     
    Хозирда айрим ташкилотлар мутахассислари ва раҳбар ходимлари АКТга оид хукумат қарор ва топшириқларини маъно моҳиятини тушунмасликлари ва топшириқ келганда ижро механизмини нотўғри белгилашлари натижасида АКТга оид топшириқлар тўлақонли бажарилмаслиги ёки мутлақо ижроси таъминланмай қолиши кузатиб келинмоқда. Бу эса ўз навбатида вазирлигимизда АКТни тадбиқ этилганлик холатини бахоланиш рейтингига салбий таъсир кўрсатмоқда дейди Ахборот ва компьютер техналогиялари маркази сектор мудири Г.Рахмонова.
    Йиғилиш жараёнида тизим ташкилот раҳбарлари томонидан соҳага оид кўплаб фикрлар билдирилди.

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать